Ўзбекистон фармацевтикаси саноатидаги барча меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади

15:02 03 Декабрь 2023 Жамият
729 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ўзбекистон фармацевтика соҳасида амалдаги барча меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директори Aъзам Нартаев шу кунларда Самарқандда бўлиб ўтаётган IV Евроосиё фармацевтика саммитида айтиб ўтди.

Нартаевнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда йил бошидан буён ўтказилган стресс-тестлар амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг заифлигини кўрсатган.

“Биз маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаймиз ва инвесторларнинг Ўзбекистонга кириб келиши учун қулай шарт-шароит яратмоқчимиз. Шу боис беморларимизни сифатли дори воситалари билан таъминлаш учун бизнес билан муносабатларда ёндашувларни қайта кўриб чиқмоқчимиз”, — деди Aъзам Нартаев.

Aъзам Нартаевнинг таъкидлашича, меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш жараёнида ташкилот имкон қадар очиқ бўлади ва бизнес вакилларини соҳа учун шаффоф қоидалар яратиш учун конструктив мулоқотга чақиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер