Ўзбекистон етакчисини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати
Туркманистон Президентининг қароргоҳи – «Оғузхон» сарой мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушдилар.
Маросимда расмий делегациялар аъзолари иштирок этди.
Айни дақиқаларда давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг