Ўзбекистон дипломати “Япон тили нотиқлик санъати” танловининг махсус соврини билан тақдирланди

17:54 21 Декабрь 2023 Дунё
440 0

Фото: “Дунё” АА

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси 2-котиби Фахриддин Эргашев Токио шаҳрида бўлиб ўтган “Япон тили нотиқлик санъати” танловининг махсус совринини қўлга киритди.

“Дунё” АА хабарига кўра, мамлакатимиз вакили, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Токио чет тиллари университети битирувчиси ушбу танловда Ўзбекистон ва Япония муносабатлари тарихи ҳамда ҳозирги кунда икки давлат ўртасида ривожланиб бораётган стратегик ҳамкорлик ҳақида япон тилида маъруза қилган.

“Япон тили нотиқлик санъати” танлови Японияда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ўртасида, уларнинг япон тилини билиш даражасини баҳолаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Бу йил танлов 26-маротаба ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер