Ўзбекистон делегацияси Сингапурнинг PSB Академияси раҳбарияти билан учрашди
Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида бугун PSB Академияси ижрочи раиси Вива Синниа билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун, PSB Академияси қарийб 60 йиллик тарихга эга. Сингапурнинг энг илғор хусусий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Мазкур таълим даргоҳини ҳозирги кунга қадар 200 мингдан ортиқ талаба тамомлаган.
Учрашувда В.Синниа PSB Академиясининг мақсад ва вазифалари, таълим йўналишлари ҳамда халқаро ҳамкорлиги тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, мазкур Академия асосий эътиборни бугун дунёда рақамли иқтисодиёт шаклланаётган бир вақтда унга керак бўладиган самарали кадрларни тайёрлашга қаратади. Бу борада PSB Академияси қатор соҳавий ва халқаро ҳамкорлар билан яқиндан ишлаб келмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг