Ўзбекистон делегацияси ИҲТТнинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган “Евросиё ҳафталиги” йиллик форумида иштирок этди

14:14 24 Декабрь 2023 Сиёсат
928 0

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Париж шаҳрида ўтказилган бир қатор йирик икки томонлама ва халқаро тадбирларда иштирок этди.ʼ

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг маълум қилишича, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг “Евроосиё ҳафталиги” йиллик форумида Евроосиё давлатларининг бугунги кундаги иқтисодий ривожланиши, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиётга ўтиш, минтақа давлатларининг транспорт-логистика йўлакларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Франция сиёсий маслаҳатлашувлари ҳамда “MEDEF International“ халқаро кўргазмасида Франция компаниялари билан ўтказилган қўшма давра суҳбати доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, савдо-иқтисодий ва сармоявий шериклик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида ИҲТТ Бош котиби Матиас Корманн ва ташкилотнинг бошқа юқори лавозимли ходимлари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер