Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг 38-Ялпи ҳафталигида иштирок этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш” Стратегиясида белгиланган вазифалар доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент делегацияси жорий йилнинг 4-9 июнь кунлари Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 38-Ялпи ҳафталигида иштирок этмоқда.
Мазкур ҳафталик давомида Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳадаги 1-тараққиёт ҳисоботини муҳокама қилиш ҳамда тасдиқлаш кун тартибидаги муҳим масалалардан бири сифатида белгиланган.
Халқаро тадбирда 20 та давлатдан (Арманистон, АҚШ, БАА, Беларусь, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Люксембург, Мўғулистон, Россия Федерацияси Сербия, Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Хитой, Ҳиндистон ва бошқалар) ташриф буюрган 250 дан ортиқ вакиллар ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар (ОТБ, МДҲ АТМ, ЕОТБ, Халқаро валюта жамғармаси, БМТ, ЕХҲТ ва бошқалар) экспертлари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи ҳафталигидаги иштироки давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг