Ўзбекистон делегацияси Эрон Президентининг рафиқаси билан учрашди
Учрашувда маданий-гуманитар ривожланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Эроннинг биринчи хоними меҳмонни қутлар экан, халқаро Конгресс иштирокчиси бўлиш таклифини қабул қилгани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу тадбир аёлларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириши таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасидаги муҳим ўзгаришлар, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик фаолияти учун кенг имконият ва имтиёзлар яратиш, гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат имкониятларидан ҳамда юқорида қайд этилган йўналишларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун мавжуд юқори салоҳиятдан фойдаланишга келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг