Ўзбекистон бош консули Қозон шаҳрида ўтказилган “Россия – Марказий Осиё” ёшлар халқаро форумида иштирок этди

12:55 02 Июнь 2023 Иқтисодиёт
504 0

Ўзбекистон бош консули Фариддин Насриев жорий йилнинг 25 май куни Қозон шаҳридаги Халқаро муносабатлар институтида ўтказилган “Россия – Марказий Осиё” ёшлар халқаро форумида иштирок этди.

Тадбирда Қозон федерал университети проректори Тимирхан Алишев, Москва Давлат Халқаро муносабатлар институти доценти Дмитрий Евставьев, Татаристон Республикаси Таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Поминов, Татаристон Республикаси Ёш дипломатлар академияси раиси Дилбар Содиқова ва бошқалар ҳозир бўлдилар.

Ўзбекистон бош консули ўз нутқида Марказий Осиё ва Россия давлатлари халқлари ўртасида тарихий ва дўстлик асосида асрлик муносабатлар бугунги ёшларнинг ҳар томонлама камол топишига мустаҳкам пойдевор эканлиги ва ундан унумли фойдаланиш зарурлиги, ҳар бир ёш олган билмларини ўз давлатига бориб қўллашга масъул эканлигини алоҳида урғулади.

Бундан ташқари, бугунги кунда Татаристон олий ўқув юртларида 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётгани, улар нафақат билим олишлари, балки яшаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда ўз устида ишлашлари учун барча шароитлар яратиб берилгани таъкидланди.

Фариддин Насриев сўзининг якунида “Россия – Марказий Осиё” ёшлар халқаро форуми иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер