Ўзбекистон БМТнинг яна бир халқаро битимига аъзо бўлди
Президентимизнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг "Қуруқлик портлари" тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилди.
Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг