Ўзбекистон БААда ўтказилаётган Халқаро мудофаа саноати кўргазмасида иштирок этмоқда

16:45 24 Февраль 2023 Дунё
880 0

Абу Дабида 16-Халқаро мудофаа кўргазмаси (IDEX) ҳамда 7-Денгиз мудофааси ва хавфсизлиги (NAVDEX) кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

1993 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур кўргазмаларда жорий йилда дунёнинг 65 давлатидан 1350 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда, 41 та давлат эса алоҳида миллий павильон билан иштирок этмоқда.

Беш кун давом этадиган мазкур тадбирда Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар илк бор Ўзбекистон миллий стенди билан қатнашмоқда. Миллий стенд Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан очиқ ва ёпиқ ҳудудда ташкил этилди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган зирҳли техникалар, учувчисиз учиш мосламалари, ҳарбий йўналишдаги тўқимачилик маҳсулотлари, ҳарбийлар учун махсус техник анжомлар ва қурол-аслаҳалар намойиш этилмоқда.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Мудофаа саноати агентлиги директори М.Ибодуллаев Монголия мудофаа вазири С.Гурсед, Буюк Британия мудофаа ва хавфсизлик агентлиги директори М.Голдсак, Германиянинг «Rheinmetall» компанияси раҳбарияти ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер