Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга мағлуб бўлди

12:31 19 Март 2026 Спорт
277 0

Бугун, 19 март куни Австралия мамлакатида аёллар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақаси доирасида Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ўйин бўлиб ўтди. Унда Осиё кубоги мусобақасидаги иштироки чорак финалда якунланган Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Учрашув Филиппин терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Анжела Бирд ва Жаклин Сависки муаллифлик қилди.

Шу тариқа Филиппин терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Котрина Кулбите бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса энди қитъалараро плей-офф мусобақасида Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер