Ўзбекистон аҳолисини коронавирусга оммавий тест қилиш — бу имконсиз
Иллюстратив сурат
Коронавирус учун оммавий тест олиш тадбирлари ўтказилмайди. Бу имконсиз ва мақсадга мувофиқ ҳам эмас. Ҳар бир тест тизими ўтказилганидан кейингина ўзини оқлаши керак, у иқтисодий жиҳатдан ҳам бефойда бўлмаслиги зарур.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда ташкил қилинган брифингда Ўзбекистонда коронавирус учун оммавий тест қилиш тадбирлари ўтказилмаслиги ҳақида юқоридаги фикрларни билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизга эпидемик вазият беқарор ҳудудлардан келган ва COVID-19ни юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслардан лаборатор таҳлиллар олинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг