Ўзбекистон аҳолиси қанчага етгани маълум қилинди

11:32 22 Апрель 2021 Жамият
1754 0

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2021- йил 1- апрель ҳолатига кўра 34 695,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 136,7 минг кишига ёки 0,4 % га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 17 581,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,7 %), қишлоқ аҳолиси сони 17 114,0 минг киши (49,3 %)ни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 % ни, кейинги ўринларда Фарғона вилояти 11,1 % ни, Қашқадарё вилояти 9,6 % ни ва Андижон вилояти 9,2 % ни ташкил этган.

2021- йилда 179,8 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 21,1 промиллени ташкил этди ҳамда 2020- йилга нисбатан 0,9 промиллега ошганлиги кузатилди (2020- йилда 20,2 промиллени ташкил этган).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер