Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

15:36 10 Октябр 2023 Жамият
583 0

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди.

Юборилган ёрдам юки таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар; чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор.

Ёрдам юки My Freighter авиакомпаниясининг Boeing-747 юк самолётида Ҳирот шаҳрига етказиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер