Ўзбекистон 9 ойда 84,8 минг тонна карам экспорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 11 та хорижий мамлакатларга қиймати 18, 4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган карам экспорт қилган.
Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 8,7 млн.
Россия – 8,1 млн.
Қирғиз Республикаси – 524,5 минг
Украина – 518,5 минг
Беларусь – 475,8 минг
Бошқалар – 94,7 минг АҚШ доллари
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида ҳудудлар орасида Сурхондарё вилояти энг кўп яъни, қиймати 4 438,5 минг АҚШ долларига тенг бўлган карам экспорт қилган. Бу кўрсаткич жами карам экспортининг 24,1 % ни ташкил этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг