Ўзбекистон 5.2 млн долларлик ўйинчоқ экспорт қилди

12:24 06 Октябр 2020 Иқтисодиёт
1244 0

Республикамиз божхоначилари йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 5 млн 229 минг АҚШ доллари қийматидаги болалар ўйинчоқларини экспорт божхона режимига расмийлаштиришди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп.

Жорий йилда ўйинчоқларнинг Озарбайжонга экспорти 9 баробарга, Тожикистонга экспорти 1,8 баробарга, Қозоғистонга экспорти 1,7 баробарга ошган.

Шунингдек, божхоначилар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини ушбу йилда илк бора Афғонистон, Молдова ва Исроилга экспортини расмийлаштиришди.

Ўзбекистондан болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторида АҚШ, Франция, Россия, Беларусь, Грузия, Қирғизистон каби давлатлар ҳам бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер