Ўзбекистон 2030 йилда коррупцияни тийиб туриш индексида 71,6 баллни қайд этиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш мақсадида Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индекси, Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларининг Коррупцияни тийиб туриш индекси ва Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги Коррупциянинг мавжуд эмаслиги кўрсаткичи бўйича масъул этиб белгиланган.
Бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Латиф Жалов атрофлича маълумот берди.
“Бош прокуратура Академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан Коррупцияни қабул қилиш ва Коррупцияни тийиб туриш индекслдари бўйича илмий тадқиқот институти сифатида бириктирилган.
2019 йилнинг сентябрь ойида эълон қилинган 2018 йил бўйича Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларининг – Коррупцияни тийиб туриш индексида Ўзбекистон 209 та давлат орасида 28,6 балл билан 183 - ўринни эгаллаб, 1 поғонага кўтарилган.
Шунингдек, 2020 йилнинг январь ойида эълон қилинган Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2019 йил бўйича Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 25 балл билан 153 - ўринни эгаллаб, 5 поғонага кўтарилган. 2018 йилда бу кўрсаткич 23 балл билан 158-ўринни ташкил этган.
Ўзбекистон билан рейтингда 153-ўринни Камерун, Марказий Африка Республикаси, Комор ороллари ва Тожикистон эгаллаган.
Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳисоботида ушбу рейтинг бўйича сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичлари ошиб бораётганлиги, оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар енгиллаштирилганлиги эътироф этилган.
Бундан ташқари, 2020 йил март ойида эълон қилинган 2020 йил бўйича Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги – Коррупциянинг мавжуд эмаслиги индексида Ўзбекистон 128 та давлат орасида 0,40 балл билан 89 - ўринни эгаллаб, 6 поғонага кўтарилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари қайд этилди.
Унга кўра, Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича Ўзбекистон кўрсаткичларини жорий йилда 27 баллдан 2030 йилда 65 баллга, Коррупцияни тийиб туриш индекси бўйича жорий йилда 31 баллдан 2030 йилда 71,6 баллга ва Коррупциянинг мавжуд эмаслиги индекси бўйича жорий йилда 0,39 баллдан 2030 йилда
0,60 баллга етказиш белгиланди.Шу боис, Бош прокуратура томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро рейтинглардаги Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда.
Хусусан,Словения, Қозоғистон, Латвия, Россия Transparency International ташкилоти вакиллари, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари экспертлари иштирокида «Коррупция қарши курашиш борасида давлат органлари ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлик масалалари» мавзусида халқаровеб-конференция ўтказилди.
Учрашув давомида Transparency International ташкилоти вакиллари билан коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни давом еттириш масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлигида мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали курашни ташкил этиш, бу иллатга батамом чек қўйиш борасида кенг кўламли ислоҳотларолибборилмоқда.
Дастлабки босқичда асосий эътибор қонунчилик базасини халқаро талабларга мос тарзда такомиллаштириш, давлат бошқарувини демократлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш масалаларига қаратилди.
Натижада, жамоатчилик ва оммавий ахборот воси-таларининг фаоллиги тубдан ошиб, жамиятимизда коррупцияга қарши муросасизлик ҳисси мустаҳкамланиб бормоқда”, дейди Жалов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг