Ўзбекистон 2024 йилда 8-жаҳон пахта тадқиқотлари конференциясига мезбонлик қилади

14:17 11 Октябр 2022 Дунё
1001 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро пахта тадқиқотчилари ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда Ассоциация Ижроия қўмитасига аъзоларни сайлаш ва йўналишлар бўйича гуруҳларни шакллантиришга оид мунозаралар ўтказилди.

Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро пахта тадқиқотчилари ассоциацияси маслаҳатчиси этиб сайланди ва халқаро ташкилотнинг доимий аъзоси сифатида овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Тадбирда, шунингдек, Халқаро пахта тадқиқотчилари ассоциациясининг навбатдаги 8-жаҳон пахта тадқиқотлари конференциясини ўтказиш учун талабгор давлатлар сифатида Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистоннинг тақдимотлари ўрганиб чиқилди. Якунда ижро қўмитаси аъзолари ушбу нуфузли тадбирни 2024 йилда Ўзбекистонда ўтказилишини ёқлади.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Миср пахта арбитражи ва синови бош ташкилоти (CАТГО) раиси Муҳаммад Халил Хедр билан учрашув ўтказди.

Мулоқот натижасида томонлар «CАТГО» ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «СИФАТ» пахта толасини сертификатлаш маркази ўртасида алоқаларни ўрнатиш, тажриба алмашиш бўйича онлайн музокаралар ташкил этиш, ўзбекистонлик мутахассислар учун «CАТГО» ўқув курсларида таълим олиш учун грант ажратиш бўйича келишувларга эришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер