Ўзбекистон 2 ойда 414 227 дона телефон импорт қилган

09:22 01 Апрель 2022 Жамият
540 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 30,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 414 227 дона мобил телефон импорт қилган.

Телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 164 541 донага ошган.

Ўзбекистон 8 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон 2 ойда мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 309 356 дона;

— Вьетнам – 60 595 дона;

— БАА – 26 216 дона;

— Ҳиндистон – 14 716 дона;

— Қозоғистон – 3 323 дона.

Ойлар кесимида телефон импорти:

— январь ойида – 129 766 дона;

— февраль ойида – 284 461 дона.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер