Ўзбекистон 2 ойда 1,6 млн долларлик кофе импорт қилди
2026 йилнинг январь февраль ойларида Ўзбекистонга 20 та хорижий давлатдан қиймати 1,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 136,2 тонна кофе импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга энг кўп кофе етказиб берган давлатлар рўйхатида Италия етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатдан 46,3 тонна кофе олиб келинган.
Шунингдек, Эфиопиядан 26,7 тонна, Вьетнамдан 15 тонна, Германияда 14,8 тонна, Россиядан 14,2 тонна ҳамда бошқа давлатлардан 19,2 тонна кофе импорт қилинган.
Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 65,4 тоннага ёки 32,4 фоизга камайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди
- Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
- Ижтимоий ҳимоя тизимида янги механизмлар жорий этилади
- Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида қайси давлатлар корхона очган?
- Тадбиркор билан мулоқот қиладиган давлат хизматчилари «Ягона давлат назорати» мобил иловасидан фойдаланишлари мажбурий бўлади
- Мамлакат маданиятига бўлган оддий ва самимий ҳурмат белгиси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг