Ўзбекистон 12 та давлатга гилам сотган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 12 та хорижий давлатга қиймати 14,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,2 млн AҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида):
— Қирғиз Р. – 7,5 млн
— Тожикистон – 2,3 млн
— Озарбайжон – 1,8 млн
— Россия – 1,5 млн
— Афғонистон – 1,1 млн
— Қозоғистон – 436 минг.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг