Ўзбекистон 10,5 млн. АҚШ долларига тенг сабзи экспорт қилган

10:08 25 Октябр 2022 Иқтисодиёт
754 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 10,5 млн. АҚШ долларига 58,9 минг тонна сабзи экспорт қилган.

Сабзи экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,8 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 26 минг тонна;

Қирғиз Р. – 25,4 минг тонна;

Россия – 6,4 минг тонна;

Беларусь Р. – 6,4 минг тонна.

2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 19,8 минг тонна;

Фарғона вилояти – 8,8 минг тонна;

Наманган вилояти – 4,8 минг тонна;

Хоразм вилояти – 4,7 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер