«Ўзбекгидроэнерго» ва «Росэксимбанк» ўртасида янги ГЭСларни қуриш борасида келишув имзоланди
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан янги ГЭСларни қурилишини молиялаштириш мақсадида Россия Федерациясининг «Росэксимбанк» АЖ (Россия экспорт-импорт соҳасида ихтисослаштирилган банки) ҳамкорлигида келишув имзоланди.
Гидроэнергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Пскем дарёсида 140 МВт қувватга эга «Муллалак» ГЭСини, Наманган вилоятидаги катта Андижон каналида қуввати 51 МВт бўлган кичик ГЭСлар каскади, яъни Кугай-1, Кугай-2, Бешқўрғон-1 ва Бешқўрғон-2 кичик ГЭСларни молиялаштириш бўйича келишувга эришилди.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда «Росэксимбанк» АЖ томонидан умумий қиймати 340 млн. доллар бўлган янги лойиҳаларни тўғридан-тўғри кредитлар орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган.
Икки томонлама бўлиб ўтган учрашувда Россия Федерациясининг «Росэксимбанк» АЖ Бошқаруви раиси Азер Талыбов ҳамда Жамият Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида ўзаро фикр алмашдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг