Ўзбек-тожик киноижодкорларидан мега лойиҳа
Халқаро кинофестиваллар лауреати Юсуф Разиқов Тошкент кинофестивалида ўзбек-тожик кино лойиҳасини тақдим этади.
“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Навоий ва Жомий” ўзбек-тожик қўшма фильми тақдимоти бўлиб ўтади. Фильм Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва “Тожикфильм” давлат муассасаси ҳамкорлигида яратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фильм яратиш бўйича меморандум Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва “Тожикфильм” киностудияси раҳбарияти ўртасида 2021 йилда ўтказилган XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида имзоланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг