“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдимоти бўлиб ўтди

13:22 23 Июль 2023 Жамият
1124 0

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган Республика ўқув семинари доирасида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва мактабдан ташқари таълим сифатини ошириш йўналишида ўқув семинарлари бўлиб ўтди.

Унда бу йўналишда олиб борилаётган ишлар, янгиликлар ҳақида сўз борди. Семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой ҳолда ўтиб, иштирокчиларнинг савол ва таклифлари тингланди.

Куннинг иккинчи қисмида эса “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тақдимоти ва “Алифбо тартибидаги олам” – “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг яратилиши ҳақида қисқа фильм намойиши бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодир Жонузоқ томонидан изоҳли луғатнинг яратилиш жараёни ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, тадбирнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтиб, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлар матбуот котиблари ҳамда иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер