Ўзбек футболчиси Англия чемпионатида тўп суради
Ўзбек футболи тарихида биринчи бор футболчимиз Ўзбекистондан Англияга тўғридан-тўғри йўл олди. “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Англия Премьер лигаси иштирокчиси “Брентфорд” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “Пахтакор” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Клублар ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар “Брентфорд”да ижара асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев “Пахтакор”да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг