Озарбайжонда Эрон дрони ҳужумидан икки киши жароҳатланди

15:20 05 Март 2026 Дунё
442 0

Аввалроқ Эрон ҳудудидан Озарбайжон таркибидаги Нахчиван Мухтор Республикасига дрон ҳужумлари амалга оширилгани ҳақида хабар берилган эди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳодисани кескин қоралаб, баёнот берди.

Унда Эрон томонидан қисқа муддат ичида ҳолатга аниқлик киритилиши, изоҳ берилиши ҳамда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилиши талаб қилинган. Бундан ташқари, Эроннинг Озарбайжондаги элчиси Мужтабо Демирчилу Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. У ерда Эрон томонига кескин норозилик билдирилган ва дипломатга тегишли норозилик нотаси топширилган.

“Озарбайжон томони ўз хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини сақлаб қолади”, дейилади расмий ҳужжатда.

Шунингдек, Эрон ҳудудидан амалга оширилган ушбу дрон ҳужумлари қатъиян қораланиши, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ нормаларига зид экани ва минтақада кескинликни кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Эрон дронларидан бири Нахчиван аэропорти терминали биноси яқинига, яна бири эса Шақарабад қишлоғидаги мактаб атрофига келиб урилган. Ҳодиса оқибатида аэропорт биносига зарар етган ва икки нафар фуқаро енгил жароҳат олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер