Озарбайжон Президенти Ўзбекистон Сенати Раисини қабул қилди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Сенат Раиси Т.К.Нарбаева бошчилигидаги парламент делегациясининг ташрифи доирасида жорий йил 30 июнь куни Боку шаҳрида Озарбайжон Президенти И.Г.Алиев билан учрашув ташкил этилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигини, хусусан, икки мамлакат парламентлари орқали ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Озарбайжон Республикаси раҳбарининг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалда рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг