Озарбайжон билан қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлашга келишилди

14:09 03 Октябр 2023 Сиёсат
279 0

26 сентябрь куни халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон—Озарбайжон қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувларининг бугунги ҳолати, томонлар миллий ташувчилари дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш, ҳар икки томон ташувчилари учун тенг имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар ҳамда хорижий рухсатнома бланкаларини айирбошлаш квотаси кўриб чиқилди.

Йиғилишда 2023 йил учун қўшимча икки томонлама рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳамда 2024 йилда айирбошланадиган рухсатнома бланкаларининг квотаси белгиланди. Шунингдек, 2024 йилдан эътиборан давлатлар ўртасидаги рухсатнома бланкалари турлари транзит, икки томонлама ва уч томонламага ажратилди.

Шу ўринда Транспорт вазирлиги миллий ташувчилардан жорий йилнинг январь ойидан бошлаб олинган хорижий рухсатнома бланкаларини мақсадли ишлатиб, қайтаришларини сўрайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер