«Ўзагросуғурта» 2022 йилнинг 9 ойида 31,7 млрд сўмлик суғурта товони тўлади

13:32 16 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
624 0

АОКАда «Ўзагросуғурта» АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда суғурта хизматлари билан боғлиқ маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, жорий йил учинчи чоракда таъминланган суғурта мукофотлари сал кам 222 миллиард сўм бўлса, расмийлаштирилган суғурта шартномалари доирасида олинган мажбурият ҳажми қарийб 76,7 триллион сўмни ташкил қилади.

Шу давр мобайнида жами 659 392 дона суғурта шартномалари тузилган. Шунингдек, компания томонидан жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича қарийб 31,7 млрд сўмлик суғурта товонлари мижозларга тўланган берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер