“Ўзагроинспекция” томонидан ўтган олти ойда 115 мингга яқин техника мажбурий техник кўрикдан ўтказилди

18:56 05 Декабрь 2023 Жамият
418 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инспекция ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди.

Ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъектларда 5 508 та профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Бундан ташқари, инспекторлар томонидан 48 873 та мониторинглар ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 25 162 та огоҳнома киритилган.

Олти ойи давомида ўтказилган 2 279 та текширишда аниқланган 4 987 та қонунбузилиши ҳолати юзасидан ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган бўлса, 603 та ҳолат бўйича молиявий санкциялар ҳисобланган.

“Ўзагроинспекция” ходимларининг амалий ёрдами билан 887 та ҳолатда сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари ўртасидаги низоли ҳолатлар бартараф этилди, 1000 дан ортиқ ҳолатда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги сув истеъмолчиларига сув етказиб беришда кўмаклашилди, 472 та яроқсиз ҳолатга келган сув хўжалиги объектларидан беҳуда сув оқизиб юборилиши тўхтатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер