“Oylikbot” ўрнига “Moliyachi” ахборот тизими ишга туширилади

14:46 24 Март 2025 Жамият
1620 0

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан telegram ижтимоий тармоғида иш ҳақи тўғрисида маълумот берувчи “Oylikbot” (чат боти) ўчирилганлиги ва унинг ўрнига муқобил сифатида яратилган, хавфсиз ва фойдаланиш учун қулай — “Молиячи” ахборот тизими ишга туширилиши маълум қилинди.

“Мазкур дастур ишга туширилгандан сўнг, ходимлар бевосита иш ҳақи ва бошқа зарур маълумотларни дастурдан юклаб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Дастурнинг ишга туширилиши ҳақида расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларимизда қўшимча ахборот тақдим этилади” дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер