Овга тегишли ҳужжатларсиз чиққан фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
Овчилар овга чиққанда ов қуроли билан биргаликда ов ҳужжатларини ҳам ёнларида шай ҳолатда олиб юришлари шарт ҳисобланади. Чунки ов ҳужжатларидаги камчиликлар ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Худди шундай ҳолат Жиззах вилояти Экология бошқармаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида аниқланди.
Фуқаро С.У. Зафаробод тумани "Чўлигулистон" МФЙ ҳудудида ов йўлланмасини тўлдирмасдан овга чиққанлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 000 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг