Ўттиз нафардан зиёд ватандошларимиз Корея Республикасига етиб борди

12:24 28 Декабрь 2021 Жамият
559 0

2021 йил 27 декабрь куни 32 нафар ватандошимиз Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етиб борди.

Инчон халқаро аэропортида фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси, мамлакатимизнинг мазкур давлатдаги элчихонаси ҳамда Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан ташкилий тарзда кутиб олинди.

Меҳнат мигрантларимиз 10 кунлик карантин даври ҳамда тиббий кўриклардан ўтгандан сўнг иш жойларига етиб боришлари режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер