ОТМда таълим олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига республикамизда фаолият юритаётган 191 та олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган.Шундан:
— Талаба йигитлар – 544,8 минг нафар;
— Талаба қизлар – 495,6 минг нафар.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНEСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг