Ўтган олти ойда 287,4 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилган

15:24 08 Август 2022 Иқтисодиёт
850 0

Фото: Архив сурат

Бу 2021 йил жорий даврига нисбатан 227 фоизга ёки 161 млн долларга кўп.

Ўтган олти ойда 2021 йилга нисбатан металл буюмлар 7 баробарга, керамик плиткалар 3 баробарга, табиий пардозбоп тошлар 3 баробарга, гулқоғоз 2 баробарга, ПВХ профиль, труба ва фитинглар 2 баробарга кўп экспорт қилинди.

Давлатлар кесимида таҳлил қилганда, Қозоғистонга – 77,5 млн долларлик, Қирғизистонга – 37,8 млн долларлик, Тожикистонга – 28,8 млн долларлик, Россияга – 22,7 млн долларлик, Туркманистонга – 12,0 млн долларлик, Литвага – 11,8 млн долларлик, Хитойга – 8,6 млн долларлик, Полшага – 8,1 млн долларлик, Туркияга – 5,3 млн долларлик қурилиш материаллари экспорти амалга оширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер