Ўтган олти ой мобайнида 60 744 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари берилган

18:59 04 Январь 2024 Жамият
800 0

АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

ТИВга январь-июнь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 60 528 та мурожаат келиб тушган, улардан 18 259 таси вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаменти, 42 269 таси эса чет элдаги ваколатхоналари орқали келган.

Ҳисобот даврида одам савдоси қурбони бўлган, ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги 523 нафар фуқаромиз Ватанимизга қайтарилди.

Паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 133 нафар Ўзбекистон фуқаросига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтариб олиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер