Ўтган йили Ўзбекистонга қанча турист келгани очиқланди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
2023 йилда Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш – 5,6 млн киши
— дам олиш – 773,2 минг киши
— хизмат юзасидан – 143,5 минг киши
— тижорат – 70,4 минг киши
— даволаниш – 61,3 минг киши
— ўқиш мақсадида – 16,8 минг киши.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг