Ўтган йили ОТМларда 7,1 мингта талаба ўрни фойдаланишга топширилган
2025 йил давомида республикамиздаги олий таълим муассасаларида жами 7 100 та талаба ўрни фойдаланишга топширилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Фойдаланишга топширилган талаба ўрни ҳудудлар кесимидаги тақсимланганда энг юқори кўрсаткич Наманган вилояти вилоятида қайд этилиб, ҳудудда йил давомида 2 000 та талаба ўрни яратилган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 1 800 та, Жиззах вилоятида 1 000 та, Қашқадарё вилоятида 1 000 та, Самарқанд вилоятида 1 000 та ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 300 та талаба ўрни фойдаланишга топширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг