Ўтган йили ўқиш мақсадида хорижга борган ўзбекистонликлар сони очиқланди
2025 йилда жами 28 954 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида борган ТОП-10 давлат қуйидагича тақсимланган:
- Россия – 6 498 нафар;
- Тожикистон – 6 039 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 4 648 нафар;
- Корея – 3 513 нафар;
- Туркия – 2 496 нафар;
- Хитой – 1 259 нафар
- Қозоғистон – 1 097 нафар;
- Буюк Британия – 886 нафар;
- Германия – 391 нафар;
- АҚШ – 351 нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда қарийб 6,9 минг нафарга ёки 19,3 фоизга камайган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг