Ўтган йилда Ўзбекистонда 70,1 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқарилган
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилда ишлаб чиқарилган трикотаж мато маҳсулотлари ҳажми тўғрисида маълумот берди.
Унда айтилишича, ўтган йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан жами 70,1 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқарилган.
Қўмита маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 32,5 фоизга кўпайган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг