Ўтган йилда Илмий синов ва сифат назорати маркази томонидан 1200 та корхонада халқаро сифат менежмент тизимлари жорий этилди ва сертификатлаштирилди

16:07 15 Март 2023 Жамият
543 0

Фото: Халқ сўзи

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

Ўтган даврда Марказ томонидан республикамиздаги маҳаллий 2 мингга яқин корхоналарга консультатив хизматлар кўрсатилди.

Ҳудудлардаги 171 та тумандаги 1191 та корхонанинг 85 турдаги маҳсулотларини дунёнинг 43 та мамлакатларига экспорт қилинишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

1200 та корхонада халқаро сифат менежмент тизимлари жорий этилди ва сертификатлаштирилди. Шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатларининг GSP+ имтиёзлари доирасида тақдим этилган 6200 турдаги маҳсулотлар тармоқлар кесимида шакллантирилди ва таҳлил қилинди. 2022 йил давомида 427 та корхона томонидан 472 та маҳсулот GSP+ доирасида экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудлардаги жами GSP+ доирасида 536 та экспортёр корхона томонидан 569 турдаги маҳсулотлар Европа давлатларига 281 млн доллар экспорт қилинишига эришилди.

Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази томонидан лабораторияларни модернизация қилиш мақсадида жами 2 255 млн сўмлик 276 та синов ускуналари, ўлчаш воситалари, кимёвий реактив ва стандарт намуналар харид қилиниб, 1 200 дан ортиқ халқаро услублар ўзлаштирилди.

5 та йўналишда синов лабораториялар (озиқ-овқат, енгил саноат, металл, техник мойлар ва машинасозлик эҳтиёт қисмлари) Белоруссия ҳамда 1 та сертификатлаштириш идораси (сифат менежмент тизимлари) Туркия давлати аккредитация идораларидан халқаро аккредитациядан ўтказилди.

Турли йўналишларда жами 47 нафар ходим малакаси оширилди.

Жумладан, Белоруссия - 11 та, Стандартлар институти ҳамда бошқа институтларда 36 та ходим малакаси оширилди.

Шунингдек, “Oʼz DSt ISO 37001:2019 пора олиш-бериш билан курашиш менежменти тизимлари. Фойдаланиш бўйича талаб ва қўлланма» йўналиши бўйича Марказнинг 410 нафар ходимлари ўз малакаларини оширдилар.

Жами 14 та лабораториялар халқаро стандарти бўйича аккредитациядан ўтказилди.

2023 йилда амалга ошириладиган ишлар:

I. Наманган вилоятида «Юксалиш» кичик саноат зонасида 5 та йўналишда янги лаборатория қуриш ишлари ўз ниҳоясига етказилмоқда. 2023 йил 2-чоракда бу жараён ўз ниҳоясига етказилади.

II. Корея технология ва стандартлаштириш агентлигининг 2,3 млн доллар гранти асосида «Ҳаво кондиционери» маҳсулотининг энергия самарадорлигини баҳолаш бўйича лаборатория ташкил этиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилиб, амалий ишлар олиб борилади.

III. Тошкент шаҳрида металл маҳсулотларини синаш лабораториясининг янги биноси ташкил этилди. Бугунги кунда қурилиш ишлари якунига етказилиб, лаборатория ускуналарини кўчириб ўтказиш ва қайта аккредитациядан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

IV. 4 та йўналишда 20 та синов лабораториялар дунёнинг етакчи провайдерлари иштирокида халқаро малакани синаш (солиштирув) синовларида иштирок этади.

V. Европа Иттифоқининг умумий имтиёзлар тизими GSP+ доирасида экспорт қилинадиган маҳсулотларни сонини 600 тага етказиш учун амалга ошириш чоралари кўрилади. Бунда: GSP+ доирасида халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 2 баравар ошириб, 1 200 тадан 2 400 тага етказиш чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер