Ўтган ҳафтада дунё бўйича "COVID-19" юқтириш ҳолатлари 12 фоизга камайган — ЖССТ
Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш 12 фоизга камайганлигини маълум қилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, 10 майдан 16 майгача дунёда 4 809 520 кишида вирус аниқланган.
Таъкидланишича, коронавирусдан ўлим даражаси ҳам 5 фоизга камайиб, ўтган ҳафта давомида 85 975 бемор вафот этган.
16 май ҳолатига кўра, дунёда жами юқтирганлар сони 162 184 263 кишини ташкил этмоқда. Инфекция оқибатларидан 3 364 446 бемор ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг