Ўтган даврда жами 2,33 млрд сўмлик маҳсулотни қиммат сотиш ҳолатлари аниқланди — Бош прокуратура
Иллюстратив фото
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
- Ўтган даврда тегишли идоралар билан ҳамкорликда нархларни асоссиз ошириш, ажиотаж талабни вужудга келтириш ва карантин талабларини бузишга қарши курашишга қаратилган тадбирларда 1 095 та ҳолатда жами 2,33 млрд сўмлик маҳсулотни қиммат сотиш аниқланди.
- Хусусан, ҳуқуқбузарликларнинг 313 таси картошкани, 5 таси сабзи, 49 таси пиёз, 27 таси ун, 42 таси ёғ, 34 таси гўшт ва 364 таси бошқа маҳсулотларни қиммат сотиш билан боғлиқ ҳолатлар бўлиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан қатъий чоралар кўрилди.
- Доимий фаолият юритувчи деҳқон бозори мавжуд бўлмаган қарийб 2 млн. аҳоли истиқомат қилувчи 15 та тумандаги савдо дўконларида 27 турдаги маҳсулот сотилишини таъминлаш орқали улар минимаркетга айлантирилиб, ишлаб чиқарувчилар бириктириб берилди.
- Департамент ташаббуси билан ушбу туманлардаги 489 та дўконга 136 та ишлаб чиқарувчи, 1319 та фермер ва деҳқон хўжалиги ҳамда 11208 та томорқа ер эгалари бириктирилиб, 14-18 апрел кунлари жами таклиф этилган 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлардан 1599 тонна сотилди.
- Давлат ресурсларидан ажратиладиган ун ҳажмларини биржа савдоларисиз арзон нархда истеъмолчиларга кафолатли етказиб берилиши таъминлашга киришилди.
- Департамент органлари томонидан ун маҳсулотларини дон корхоналаридан тўғридан-тўғри харид қилувчилар рўйхатига:
— амалда ишламаётган савдо нуқталари,
— макарон ишлаб чиқарувчилар,
— новвойхоналар,
— биржада нархларни манипуляция қилган субъектларни киритилмаслик бўйича барча чоралар кўрилади.
- Республика бўйича картошкага бўлган талабнинг кескин ошгани ҳисобга олиниб, импорт қилинган картошканинг "биринчи қўл" тамойили асосида марказлашган тарзда, манзилли равишда аҳолига етказиб бериш механизми йўлга қўйилди.
- Карантин даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга — 24 780,4 тонна; Тошкент шаҳар деҳқон бозорлари, савдо тармоқлари ҳамда сайёр савдо шаҳобчаларига 5 500 тонна картошка етказиб берилди.
- Бозорда муайян маҳсулотнинг нархи ошиш эҳтимоли пайдо бўлиши билан ўша маҳсулот миқдорини кўпайтириш орқали интервенция қилиш мақсадида:
- 15 март-17 апрель кунлари республика бўйича 16 000 тн картошка, 5 200 тн пиёз, 3 700 тн сабзи, 400 тн карам, 460 тн товуқ гўшти, 1150 тн гўшт, 8,3 млн дона тухум, 1 350 тн гуруч, 540 тн шакар ва 120 тн олма ишлаб чиқарувчилар нархида интервенция қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг