Ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд. сўм зарар етказилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида аниқланган.
«Ўзенергоинспекция» ва ваколатли органлар билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87,1 млрд.сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.
Текширувларда ноқонуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 3608 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 35 та бригаданинг иши тўхтатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг