Ўтган 8 ойда 514 млн доллардан ошиқ электротехника саноати маҳсулотлари экспорт қилинди
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.
Шунингдек, ўтган 8 ойда ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 12 трлн сўмни ташкил этди.
3 та йирик кластер, жумладан, мис саноати, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда инновацион фаолият йўналишини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилган.
4 та йирик ишлаб чиқарувчилар қошида “R&D” марказларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 20 млрд сўмни ташкил этади, шундан биринчи тенг қисми (10 млрд сўм) корхона ҳисобидан, иккинчи тенг қисми (10 млрд сўм) Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг