Ўтган 6 ойда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 5 968 та (2 236,3 гектар) ҳолат аниқланган

14:49 05 Июль 2023 Жамият
509 0

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов ўтган 6 ой давомида ер ва кадастр назорати йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳақида маълумот берди.

Аниқланган ҳолатлар:

— қишлоқ хўжалиги ерларида – 1 961 гектар;

— аҳоли пунктлари ерларида – 144 гектар;

— саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда – 14,2 гектар;

— табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерларда – 1,3 гектар;

— тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда – 3,7 гектар;

— ўрмон фонди ерларида – 23,2 гектар;

— сув фонди ерларида 9,9 гектар ва захира ерларда 79,0 гектарни ташкил этади.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 2 390 та ҳолатда 642,6 гектар майдондаги қонунбузилишларни ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер