Отасига алимент тўламаган фарзандга қамоқ жазосини тайинланди
Аслида қон-қонимизга сингиб кетган қадриятларимиз ва миллий характеримизда ота-онани эъзозлаш, айниқса,улар кексайиб кучдан қолгач, ёнида тиргак бўлиш, ҳеч нарсага зориқтирмаслик, меҳр-муҳаббатни аямаслик устуворлик касб этади. Афсуски, бугун ана шу асл қадриятлардан, чин маънодаги инсонийликдан юз ўгириш ҳоллари ҳам учрамоқдаки, алалоқибат ота ёки она томонидан фарзандидан алимент ундириш билан боғлиқ манзараларга дуч келмоқдамиз. Зотан, қонунчилигимизга кўра, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд ота ёки она фарзандидан алимент олиши мумкин.
Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи С.Э.нинг отаси меҳнат қобилиятини йўқотгач, ўзгалар эътиборига муҳтож бўлиб қолди. Шу боис фарзандидан умид қилди. Отаси ҳолидан хабар олишни хоҳламаган ўғилга нисбатан шу йилнинг 16 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан ҳар ойда 200 минг сўм алимент пули тўлаб туриш ҳақида ижро ҳужжати кучга кирди. Афсуски, шундан сўнг ҳам бемеҳр ўғил отанинг моддий-маънавий эҳтиёжлари ҳақида бирров ўйлаб кўрмади.
Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди ушбу масалани кўриб чиқиб, қарздор С.Э.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг