Отабек Умаров FIA Сенати таркибига кирди
Фото: МОҚ
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Сенати таркибига кирди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу тайинлов туфайли Отабек Муҳаммадалиевич ташкилотнинг олий бошқарув органи фаолиятида иштирок этади.

«Ўзбекистон вакилининг ушбу нуфузли тузилма таркибига кириши мамлакатимизда автомобиль спорти ва мобиллик соҳасининг ривожланишига хизмат қилади», дейилади «OlympicUz» хабарида.

Маълумот учун, Сенат FIA Бош Ассамблеясига стратегик тавсиялар киритувчи орган ҳисобланиб, ташкилот тараққиёти йўлида муҳим бўғин вазифасини бажаради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг