«Ота-онамни март ойидан буён кўрганим йўқ». Британиялик ҳамшира “Covid-19”га қарши ноанъанавий препаратни қабул қилгани ҳақида

18:48 23 Ноябрь 2020 Дунё
944 0

Иллюстратив фото

Британиялик интенсив терапия бўлими ҳамшираси Карен Саймсон дунёда биринчи бўлиб “Covid-19”дан ҳимоя қилишга мўлжалланган ва бир йилгача ҳимоя билан таъминлай оладиган «антитаначалар коктейл»ини қабул қилди. 

Ушбу препаратнинг вакцинадан фарқ қилувчи томони эса организмида коронавирус мавжуд ёки иммунитет тизими заифлашиши туфайли эмлаш мумкин бўлмаган беморларга юбориш мумкинлигидадир.

«Антитаначалар коктейл»и Оксфорд университетида коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказган “AstraZeneca” томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, антитаначалар ёрдамидаги ҳимоянинг ушбу янги кўриниши тиббиёт ходимларига «қизил ҳудуд»ларда одамларни қутқариш учун ёрдам беришда қўлланилиши мумкин.

«Жонлантириш бўлимидаги беморлар билан ишлаш давомида коронавируснинг одамларга қандай таъсир қилишини кўрдим. Беморларга ҳам, уларнинг қариндошларига ҳам қийин бўлди. Ота-онамни март ойидан буён кўрганим йўқ. Дўстларимни соғинаман, хаёлан қизларимни бағримга босаман. Мен ва фарзандларим учун одатий ҳаёт тарзига қайтиш жуда муҳим», — деди Карен “Sky News”га берган интервьюсида.

Ҳамширанинг қўшимча қилишича, тўхтовсиз ишлаётган у ва унинг ҳамкасбларида ташқарига чиқиш, кулиш, дам олиш ва ҳаттоки ҳордиқ чиқариш учун ҳам имконият йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер